Xorazm viloyati, Xonqa tumani, Fidoiylar mahallasi Аndalib koʼcha 39-uy

blog
  • O'quvchilarga
  • 6-07-2023, 10:45

Qabul 2023

5 та тоифадаги шахслар абитуриент сифатида ҳужжат топшириб талаба бўлиши мумкин, 10-синфни тугатиб топшириб, талаба бўлиб ўқиш имкони йўқ Кимлар абитуриент сифатида ўқишга топшира олишади? Шу каби саволларга ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида биттада жавоб берган.   Демак, ОТМларнинг бакалавриат босқичига қуйидагилар ҳужжат топшира олишади: 1️⃣ Умумий ўрта таълимнинг 11-синфини тугатганлар. Бунда барча мактаблар, шу жумладан Президент ва ижод мактаблари, ихтисослашган ва ҳарбий мактаблар, лицейлар, гимназиялар, хуллас барчаси кириб кетади. Муҳим жиҳати албатта 11-синф негизида шаҳодатнома бўлиши керак, 10-синфни тугатиб топшириб, талаба бўлиб ўқиш имкони йўқ; 2️⃣ Профессионал ва ўрта махсус таълим ташкилотини тугатганлар. Бунда академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва техникумлар киради. Фақат бир жиҳати, агар коллежга 9-синфни тугатиб кирганлар бўлса, ҳужжатни коллеж дипломи билан топширади, агар коллежга 11-синфни тугатиб кирган бўлса, унда мактаб шаҳодатномаси билан топширади; 3️⃣ Касб-ҳунар коллежи ва техникумда ўқиётганлар. Бугунги кунда профессионал таълим ташкилотида ўқиётганлар гарчи ҳали ўқиши тугамаган бўлса-да, бемалол ҳужжат топшира олади. Фақат юқорида айтганимдек, улар 11-синф шаҳодатномаси билан топширади; 4⃣ Олий таълимда ўқиётган талабалар. Бунда ҳозирда Ўзбекистондаги давлат ёки нодавлат, шунингдек хориждаги ОТМларда талаба бўлиб ўқиётганлар мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишлари мумкин. Ўқишга кирган тақдирда қаерда ўқишини ўзи танлайди, хоҳласа ҳозирги талабалигини давом эттиради, хоҳласа янги кирган жойида ўқийди. Талабаларнинг ўқишга топшириши ҳеч қандай муаммо (масалан, ўқишдан четлатиш) олиб келмайди. Аммо Сизлардан илтимосим, шунчаки ўйин учун топшириб ўтирманг, мабодо ўқишга кирсангизу, кейин ташлаб кетсангиз, битта абитуриент жойини беҳудага банд қилган бўласиз, кейинчалик бўшаб қолган ўринга ҳеч кимни олишмайди; 5⃣ ОТМларни тугатган дипломли олий маълумотлилар. Аллақачон бир марта олий маълумот олиб бўлган шахслар ҳам бемалол яна қайта бакалавриат босқичига ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Улар ҳам худди ҳозирги талабалар сингари мактаб, лицей, коллеж ва ҳ.к. дипломлари билан ўқишга ҳужжат топширишади, университет дипломи билан эмас. Бу ерда яна бир жиҳат, амалдаги қонунчиликка кўра, бир марта олий маълумот олиб бўлганларнинг (грант ёки контрактда ўқиганлигидан қатъи назар) иккинчи марта талаба бўлиши фақат тўлов-контракт асосида бўлади. Яъни улар грантга даъвогарлик қила олмайди, кирса ҳам фақат контрактда ўқишади. Хуллас, мана шу юқоридаги 5 та тоифадаги шахслар бемалол my.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент сифатида ҳужжат топшириб кўришлари мумкин. Барчага омад!

Manzil

  • Xorazm viloyati, Xonqa tumani, Fidoiylar mahallasi Аndalib koʼcha 39-uy
  • +998 (62) 399-23-01
  • xonqatuman_39maktab@umail.uz
  • Ish vaqti: 9:00 - 18:00
«    Февраль 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
232425262728 

Yil dasturi

Maktab manzili